Шимолий Корея етакчиси чегарадаги районни назорат қилишга чиққан.
Шимолий Корея раҳбари 1524 рақамли ҳарбий қисм, қамиш фермаси ва бошқа иқтисодий объектларни назоратдан ўтказган.
Суратларга қараганда Ким Чен Ин текширув вақтида ҳаракатланиш учун “Lada Priora” автомобилидан фойдаланган. Суратлардан бирида унинг тўқ яшил рангли машинанинг орқа ўриндиғида кетаётганини кўриш мумкин.