Улуғбек Лапасов бунга қадар ушбу Ваколатхонада маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Маълумотга кўра, Улуғбек Лапасов Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикасининг Доимий вакили этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида, Улуғбек Лапасов бунга қадар ушбу Ваколатхонада маслаҳатчи лавозимида ишлаётганди.