Жиноятчининг ёнидан Украина Миллий гвардиясининг ҳужжати топилган.
Собиқ депутат ҳаётига суиқасд уюштирган шахс Денис Вороненковнинг қўриқчиси томонидан отилган ўқ туфайли оғир яраланиб, шифохонага олиб кетилган. Қотил шифохонада операция вақтида ҳаётдан кўз юмди.
Жиноятчининг ёнидан Украина Миллий гвардиясининг ҳужжати топилган. Унда ҳарбий қисмнинг рақами ҳам ёзилган. Украина фуқароси эканлиги айтилмоқда. Терговчилар аниқланган ҳужжатлар қалбаки бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяптилар. Бу ҳақда “Страна” агентлиги хабар берди.
Фирибгарликда айбланиб, Россияда федерал қидирувга берилган Денис Вороненков 2016 йил охирида рафиқаси билан Москвадан қочиб кетган эди. У Украинага келиб, шу мамлакат фуқаролигини олган.