...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия давлат думаси депутатлари Хиллари Клинтонга қарши санкция киритишни таклиф қилдилар


14:08, 14.03.2016 Олам
 3 623

АҚШнинг собиқ давлат котиби учувчи Константин Ярошенконинг ҳуқуқлари бузилишида айбланмоқда.

Россия давлат думасининг ўнлаб депутатлари АҚШ президентлигига номзод, собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон ва бошқа шахсларга қарши санкция киритиш таклифини билдирдилар. Бунга АҚШда гиёҳванд моддалар контрабандаси учун ҳибсга олинган учувчи Константин Ярошенконинг ҳуқуқлари бузилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ярошенко 2010 йилда Либерияда қонунга зид ҳолатда ўғирлаб кетилган ва 2011 йилда АҚШ суди уни 20 йил озодликдан маҳрум этган.У Форт-Диксдаги (Нью Жерси штати) қамоқхонада жазони ўтамоқда. Нью Йорк прокуратураси маълумотларига кўра, Ярошенко Жанубий Америка, Африка ва АҚШ ўртасида кокаин ташиган.

Дума депутатларининг айтишича, Ярошенко ўғирланган пайтда Хиллари Клинтон давлат котиби лавозимида бўлган ва унинг рухсатисиз учувчининг ўғирланиши билан боғлиқ махсус операциянинг ўтказилиши мумкин эмас. Шу билан бирга, депутатлар санкция рўйхатига Нью Йорк Жанубий округи прокурори Прит Бухарари, Нью Йорк округ суди судяси Жед Ракофф, АҚШнинг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бошқармаси Африка бўлими бошлиғи Сем Гейе ва Ярошенко иши бўйича шикоятларни кўриб чиқмаган бошқа апелацион судларни киритганлар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Хиллари Клинтон Россия давлат думаси Санкция Константин Ярошенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!