Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев Самарқандга ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришган эди.
“Бундан бир ҳафта аввал Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди. У Ўзбекистоннинг мустақил ва суверен давлатга айланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган… Мен Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига ҳурмат сифатида бир дақиқалик сукут сақлашни таклиф қиламан”, деди Россия Федерацияси Давлат Думаси спикери Сергей Наришкин МДҲ ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган “очиқ минбар” мажлисида.
Маълумот ўрнида, 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни дафн этиш маросимида Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев қатнашган эди.
6 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Самарқандга ташриф буюриб, Президент Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва ҳурмат бажо келтирди. Ташриф чоғида Путин Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримова ва кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева билан ҳам учрашиб, уларга ҳамдардлик билдирди.