Украина суди Ярослав Левенецни жиноятга шерик бўлгани учун қўлга олиш ҳақида қарор чиқарди.
Жорий йил 23 март куни Киевда Россия давлат думасининг собиқ депутати Денис Вороненков ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Меҳмонхонадан чиқиб келаётган Вороненков ва унинг соқчисига қарата ўқ узган қотил ўзига қарши отилган ўқ туфайли жон берган эди.
Қотилнинг ёнидан Украина миллий гвардиясининг ҳужжати топилганди. Терговчиларнинг тахминларига кўра, қотил ёлғиз бўлмаган. У воқеа жойига шериги билан келган. Жиноятчининг гумон қилинаётган ҳамроҳининг исми ошкор қилинди ва у айни вақтда қидирувда. Украина Ички ишлар вазирлиги сайтига Донбассдан бўлган Ярослав Левенец ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштирилди.
Украина суди Ярослав Левенецни жиноятга шерик бўлгани учун қўлга олиш ҳақида қарор чиқарди. Ҳозирда гумон остида бўлган шахс қидирувга берилган.
Дурдона Расулова