23 март куни Денис Вороненков меҳмонхонадан қўриқчи билан чиқиб келаётган вақтида номаълум шахс унга қарата ўқ узган.
Маълумотларга кўра, 23 март куни Денис Вороненков меҳмонхонадан қўриқчи билан чиқиб келаётган вақтида номаълум шахс унга қарата ўқ узган. Оқибатда собиқ депутат ҳаётдан кўз юмган. Қўриқчиси эса ҳужум уюштирган кимсага қарата ўт очган, натижада иккаласи ҳам яраланган. Айни вақтда улар шифохонада. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.
Айрим манбаларда келтирилишича, бу буюртма қилинган қотиллик бўлиши мумкин. Сабаби, Денис Вороненковга нисбатан 2016 йилда фирибгарлик бўйича жиноят иши очилган. Шундан сўнг, у оиласи билан Россиядан қочиб кетган. Кейинчалик эса федерал қидирувга берилган.
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.