...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРнинг ядровий салоҳияти маълум бўлди


10:15, 18.01.2018 Олам
 3 429

КХДРнинг қўллашга тайёр бўлган ядровий каллаклари сони 20 тани ташкил этади.

Аввалроқ, Шимолий Корея ядровий қуроллар ва ракеталар синовини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Америкалик ядровий қуроллар билан шуғулланадиган олимлар Ганс Кристенс ва Роберт Норрислар КХДРнинг ядровий қуроллари салоҳиятини ҳисоблаб чиқишган ва бу ҳақдаги мақолани “Bulletin of Atomic Scientists” журналида чоп этишган. 
 
Улар ўз мақоласида, очиқ маълумотларга асосланиб КХДРнинг қўлланишга тайёр бўлган ядровий каллаклари сони 20 тани ташкил этиши, яна 60 та ядровий каллак тайёрлашга салоҳияти етишини маълум қилган.
 
Экспертлар Шимолий Корея ядровий қуроллар ва ракеталар синовини ўтказишда ривожланишга эришганини ҳам тан олишган.
 
Мақолада муаллифлар, “Ядровий қуролларнинг ўтказилган олтита синовидан иккитаси ўртача қувватга эга бўлишига қарамасдан, КХДР турли даражадаги ядровий бомбаларни яратишга қодир. Ҳозирда Пхеньян ўз ядровий салоҳиятини тўлиқ ишга туширмаётгани вақт масаласи билан боғлиқ”, деб таъкидлашган. 
Обил Сафаров

Теглар:КХДР Ядровий каллак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!