АҚШ миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Суриядаги можарони якунлаш учун ҳарбий ва дипломатик воситалар билан иштирок этиши жуда муҳим экан.
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон, АҚШ Сурияда эришишни хоҳлаган бешта асосий вазифани санаб ўтди. Булар: Ислом давлати террорчилар гуруҳини батамом йўқ қилиш, мавжуд можарони БМТ раҳбарлигидаги Женева жараёни орқали ҳал этиш, Сурияга Эроннинг таъсирини камайтириш, мамлакатга қочқинларнинг қайтишига эришиш ва мамлакатдаги оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишдир.
Тиллерсон ўзиниг баёнотида, “АҚШ президенти маъмурияти бу мақсадларга эришиш учун янги стратегияни амалга оширмоқчи. Бу стратегиянинг асосий мазмуни эришилган ҳарбий муваффақиятларни дипломатик ҳаракатлар билан кенгайтиришдан иборат. Бизнинг дипломатик ҳаракатларимиз асосан, Суриядаги можароларни сиёсий йўл билан ҳал этиш орқали барқарорликни таъминлашга йўналтирилган бўлади ”, деб таъкидлаган.
Тиллерсонниг сўзларига кўра, “ҳозирги вақтда Ислом давлати террорчилар гуруҳи бир оёғи билан гўрда турибди, АҚШ ҳарбийларининг иштирокида иккинчи оёғи ҳам гўрга киради. Ислом давлати террорчилар гуруҳи жуда кучсизланган, лекин охиригача яксон қилинмаган”.
Давлат котибининг таъкидлашича, АҚШнинг ҳарбийлари Ислом давлати қайта пайдо бўлмаслиги учун Сурияда бўлиши керак. Буни Тиллерсон ўз сўзида, “АҚШ миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Суриядаги можарони якунлаш учун ҳарбий ва дипломатик воситалар билан иштирок этиши жуда муҳимдир”, деб ифодалаган.