...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРнинг Марказий телевидениеси “Хвансон – 15” нинг ҳавога чиқарилишини намойиш этди


17:05, 30.11.2017 Олам
 2 853

Телекамералар тун қоронғусида турган ракета ва унинг учишини тасвирга олган. Шунингдек телевидение орқали ракета олиб келинган ўзи юрар платформа ҳам кўрсатилган.

Бугун, 30 ноябрь куни, КХДРнинг Марказий телевидениеси илк бор АҚШдаги исталган жойга тушиш имкониятига эга “Хвансон – 15” минтақалараро баллистик ракетанинг ҳавога чиқарилишини намойиш этди. Шу кадрлар Япониянинг NHK телекомпанияси томонидан ҳам эфирга узатилди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Телекамералар тун қоронғусида турган ракета ва унинг учишини тасвирга олган. Шунингдек телевидение орқали ракета олиб келинган ўзи юрар платформа ҳам кўрсатилган.
 
Япон мутахассислари бу кўринишдаги ўзи юрар платформани биринчи бор кўриб турганларини таъкидлашди. Платформанинг икки тарафидан 9 тадан ғилдиракка эга эканлигини кўриш мумкин. 
 
Ракета ёрқин ўт чиқариб, тикка осмонга учди. Бу лаҳзаларни шимолий кореялик операторлар чин дилда турли тарафда, турли узоқликда суратга олишди. Ракета мамлакат раҳбари Ким Чен Ын раҳбарлигида учирилди.

Аввал хабар берганимиздек, 29 ноябрь куни, соат тонги 03:18да КХДР икки ярим ойлик сукутдан сўнг яна бир баллистик ракетани синовдан ўтказди.
 
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда синовдан ўтказилган бу ракета аввалгиларидан жудаям кучли бўлган.
 
Ракета ҳавода 53 дақиқа бўлди. Бу вақт давомида ракета 4-4,5 минг километргача кўтарилди. Баллистик ракета Япония қирғоқларидан 250 км узоқликка келиб тушди. Радарлар унинг 3 қисмга бўлинганини қайд этди. Япон ва Жанубий Корея ҳарбийларининг фикрича, МБР 13 минг км масофани босиб ўтиб, АҚШнинг исталган жойидаги нишонга келиб тушиш имкониятига эга. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:КХДР Хвансон – 15 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!