...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда Captiva уриб юборган йигит ҳалок бўлди


17:00, 30.11.2017 Жамият
 4 864

Хонқа туманида автомашинасини орқага ҳаракатлантираётган йигит ўз ҳамқишлоғини уриб юборди.

Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”да ҳайдовчи бошқарувидаги автотранспорт воситасида орқага ҳаракатланиш вақтида хавфсизлик чораларини кўриши, бунинг учун зарур бўлса, бошқа шахсларнинг ёрдамидан ҳам фойдаланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
 
Хонқа туманининг Сарапаён қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро И.Ў. 2017 йил 27 ноябрь куни, тунги пайтда ўзига тегишли Captiva русумли автомашинасини орқага ҳаракатлантириш вақтида хавфсизлик чораларини кўрмагани сабабли, ҳаракатланиш йўналишида турган ҳамқишлоғи, 1989 йилда туғилган Б.Б.ни уриб юборади.
 
Бекзод олинган тан жароҳатидан шифохонада вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан дастлабки текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Йўл ҳаракати хавфсизлиги Captiva 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар