...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР Японияга ташланган ядро бомбасидан кучлироқ зарядни синаган


09:54, 13.09.2017 Олам
 2 290

КХДР томонидан ўтказилган ядро синови портлаш магнитудаси 6,1 баллни ташкил қилгани айтилмоқда.

Жаҳон ҳамжамияти томонидан КХДР атрофида юзага келаётган можароларни бартараф этишга интилишлар кучаймоқда. Бироқ Шимолий Кореянинг ядро қуроли синовлари келишишга тўсиқ бўлмоқда.
 
КХДР томонидан синовдан ўтказилган ядро заряди кучи 250 килотонна дея баҳоланмоқда. Бу ҳақда “38 North” нашри хабар берди.
 
Олтинчи ядро синовлари ўтказилган вақтда портлаш магнитудаси 5,8–6,3 орасида бўлгани тахмин қилинган.
Ядро синовларини бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти ва Норвегиянинг NORSAR агентлиги расмий маълумотларига кўра, портлаш магнитудаси 6,1 баллни ташкил қилган.
 
Аввалроқ, ядро заряди 120 килотонна атрофида баҳоланган эди, қайта таҳлиллар ядро зарядининг 250 килотонна эканлиги айтилди.
 
Маълумот учун, КХДР томонидан қўлланилган ядро заряди 1945 йилда Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига АҚШ томонидан қўлланилган ядро зарядидан бир неча баробар кучлироқ.
 
Аввалроқ, 3 сентябрь куни КХДР томонидан навбатдаги ядро синовлари ўтказилиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдирган эди.
 
Умуман, мазкур мавзуга доир мулоҳазалар, тахминлар бисёр...
 
Биз кеча Шимолий Корея элчиси Ким Хак Чолга Перу мамлакатини тарк этиш учун 5 кун муҳлат берилгани ҳақидаги мақолада “Шимолий Кореянинг ядровий қуролланиш дастури — АҚШ ҳарбийлари учун минтақада янги мудофаа базасини ўрнатиш режасига шунчаки бир “баҳона” эмасми” деган маънода ўз мулоҳазаларимизни баён қилган эдик. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:КХДР Ядро синови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!