Араб мамлакатлари Қатарни Яқин Шарқдаги террористик гуруҳларни молиявий қўллаб-қувватлаб келаётганликда айблаган эди...
Оқ уй маъмуриятининг суҳбатга доир баёнотида шундай дейилади: “Президенти Дональд Трамп бугун БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Заид ал-Наҳён билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда Қатар ва Форс кўрфази араб мамлакатлари ўртасидаги дипломатик инқироз масаласига алоҳида эътибор қаратилган”.
Шуниндек, Дональд Трамп Яқин Шарқдаги террористик ташкилотларнинг молиявий таъминот йўлларини йўқ қилиш ва минтақада террористик ташкилотларнинг кучайиб кетишига йўл қўймаслиги масалаларида музокара олиб борди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафтада Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ва Қатар амири Тамим бир Ҳаммад ал-Соний билан Қатар масаласига ечим топиш борасида суҳбатлашган эди.
Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфазининг бир нечта араб мамлакатлари Қатарни Яқин Шарқдаги террористик гуруҳларни молиявий қўллаб-қувватлаб келаётганлигини иддао қилиб, у билан дипломатик алоқаларни вақтинчалик тўхтатган эди.