Делегация таркибидан КХДР Ташқи ишлар вазири, Миллий қуролли кучлар вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмийлар ўрин олган.
Худди Ўзбекистон ва бошқа давлат президентлари сингари КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳам Кубанинг Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши Раиси Рауль Модесто Кастро Русга ҳамдардлик билдириб, хат юборган. Хатда Фидель Кастро мамлакат ва халқ фаровонлиги учун ўз ҳаётини қурбон қилгани таъкидлаб ўтилган.
Бугун, 28 ноябрь куни эса Корея Халқ Демократик Республикаси Куба инқилоби раҳбари Фидель Кастронинг дафн маросимида иштирок этиши учун ўз делегациясини юборди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Делегация таркибидан КХДР Ташқи ишлар вазири, Миллий қуролли кучлар вазирининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмийлар ўрин олган.
Хабар қилинишича, Фидель Кастронинг ўлими сабаб КХДРда уч кунлик мотам эълон қилинган. Ушбу вақт мобайнида Шимолий Кореяда давлат байроғи туширилган ва давлат идоралари ва жамоат жойларидаги кўнгилочар тадбирлар бекор қилинган.
Куба инқилоби раҳбари шу йилнинг 25 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 22:29 да оламдан ўтди. Унинг вафот этгани ҳақидаги хабарни укаси Рауль Кастро телевидение орқали эълон қилди.
Кубада Фидель Кастро вафоти муносабати билан 9 кун мотам тутилади ва Фидель Кастро мотамнинг сўнгги куни, 4 декабрда дафн этилади.