...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига қайта сайланди


18:26, 28.11.2016 Спорт
 3 066

Алишер Усмонов бу лавозимга лойиқ ягона номзод эди. У Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлиги лавозимини 2008 йилдан буён эгаллаб келади.

Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов ташкилот раҳбарлигига яна 4 йиллик муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда федерация Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига сайлов Москва шаҳрида бўлиб ўтди.
 
“Алишер Усмонов барча аъзоларнинг розилиги билан Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланди. Регламентга кўра, лавозимга бир киши даъвогарлик қилаётган бўлса, овоз бериш ўтказилмайди”, дейилган Матбуот хизматининг хабарида.
 
Бугунги кунда жаҳоннинг энг бадавлат кишилари рейтингидан жой олган Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясини 2008 йилдан буён бошқариб келади. Спорт соҳасида Усмонов “Арсенал” футбол клубига ҳам ҳомийдир.
Дурдона Расулова

Теглар:Алишер Усмонов Қиличбозлик Федерация президенти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!