...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кекса қўшнисини дўппослаб, уйини тунаб кетган Олмалиқлик “сантехник” ушланди


21:09, 15.03.2018 Жамият
 3 760

Қўшнисининг уйини жиноий режа билан тунаган шахс ушланди.

Жорий йилнинг 12 март куни соат 18:30да муқаддам судланган фуқаро Р. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи қўшниси нафақахўр В.нинг уйида уни уриб-дўппослаб, тан жароҳатлари етказиб, ётоқхонасидаги шкафдан 600.000 сўм миқдордаги пул маблағларни олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИВВ ҳузуридаги тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, фуқаро Р. қўшнисининг уйида бир неча марталаб сантехника ва бошқа ишларини бажариб, В. томонидан хизмат ҳақи учун берилган пулни қаерда жойлашганлигини билиб олган. 
 
Кейин В.нинг хонадонга кириб, уни таниб қолмаслиги учун жиноий режа тузиб, бир гуруҳ бўлиб, уйга бостириб кирган ва қўшнисини оғир жароҳатлаб уйини талаб кетган.
 
Жабрланувчи В. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
 
ИИБ ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро Р. ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Ҳозирда унинг шериклари қидирилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Олмалиқ сантехник 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар