“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ва “Ўзбекистон металлургия комбинати”да раис ўзгарди.
Унга кўра, Хурсанов Абдулло Ҳолмуродович “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарувининг раиси – бош директори этиб тасдиқланди.
Абдулло Хурсанов бунга қадар “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарувининг раиси – бош директори вазифасида фаолият юритган.
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарувининг раиси – бош директори вазифасини бажарувчи сифатида Азаматов Тоҳиржон Турсунбоевич тайинланди.
Тоҳиржон Азаматов шу кунга қадар “Ўзбекистон метталургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.