Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, полковник Абдукарим Абдурахмонович Шодиев 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда.