...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон Остонада минтақадаги сув муаммоси ҳақида гапирди


20:54, 15.03.2018 Олам
 3 791

Тожикистон президенти минтақадаги сув муаамоси ҳақида гапирди.

Аввалроқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бошлангани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Барча мамлакатлар манфаатларини инобатга олган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашуви доирасида минтақадаги асосий йўналиш деб баҳоланди.
 
Бу ҳақда, хусусан, Имомали Раҳмон қуйидагиларни таъкидлаган:
 
“Мен бундай минбардан туриб, ҳаттоки БМТ минбаридан ҳам Тожикистон ҳеч қачон сув-энергетика масаласида ўз қўшниларига муаммолар яратмайди, деб бир неча бор таъкидлаганман. Бугун мен буни яна бир бор таъкидлайман. Тожикистон ҳеч қачон қўшниларини сувсиз қолдирмайди”.
 
Шунингдек, Тожикистон президенти Марказий Осиёдаги мамлакатлар ўзаро савдо, инвестиция ва миграция масаласида фуқароларнинг эркин ҳаракати учун бўладиган тўсиқларнининг барчаси олиб ташланиши лозимлигини билдирди.
 
Учрашувда томонлар минтақадаги хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масаласида ҳам биргаликда ҳаракат қилишга таёрлигини маълум қилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Имомали Раҳмон Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!