У Зарафшон – Навоий кўчалари чорраҳасидаги светофорнинг “кўзи”ни шамғалат қилмоқчи бўлган.
Тошкент шаҳар ИИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган ҳайдовчи аниқланди.
Бу шахс “Автосантранс Сервис” МЧЖга қарашли Isuzu автобуси ҳайдовчиси С.Б бўлиб, у Зарафшон – Навоий кўчалари чорраҳасидаги светофорнинг “кўзи”ни шамғалат қилмоқчи бўлган.
С.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128х4-1 моддаси билан маъмурий баённома тузилган (жарима энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида)