...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ Олмалиқдаги инспектор билан юз берган ҳолга ойдинлик киритди


15:55, 01.10.2018 Жамият
 8 534

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги инспекторлардан бири билан содир бўлган ҳолат юзасидан вазирлик расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқда милиция майори погони юлиниб, калтакланди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолага Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди ва бундай воқеа бўлмаганини таъкидлади.
 
2018 йилнинг 22 июнь куни соат 23:00ларда Олмалиқ шаҳар, Примқулова кўчасида, 1987 йилда туғилган Дониёр Рисқулович Эргашев, 1988 йилда туғилган Ўткирбек Абдуваҳобович Кушнаев ва Санжар Абдурасулович Эргашевлар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан баланд овозда бақир-чақир қилиб, оғзаки жанжал қилган вақтда, фуқаролар томонидан ушбу ҳудуд профилактика инспектори майор Даврон Раҳмоновнинг уйига бориб, жанжални тинчлантириш юзасидан мурожаат қилишган. Ушбу ҳудудга бириктирилган, лекин тунги хизматга жалб қилинмаган профилактика инспектори майор Раҳмонов воқеа жойига етиб келиб, улардан безорилик ҳаракатларини тўхтатишни ва уйларига тарқалишларини талаб қилган. Бироқ юқори номи айтилган уч шахс майор Раҳмоновга фаол қаршилик кўрсатиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уни ҳақорат қилиб, обрўсизлантириб, қўлларини қайириб, у ҳолсизланиб қолган вақтда, гўёки хизмат вақтида маст эканлиги ҳақида шаънига путур етказувчи ҳақоратли гапларни айтиб, уяли телефонга тасвирга олиб, интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юборганлар.
 
Айнан шу вақтда ушбу ҳудудга тунги хизматга жалб қилинган профилактика инспектори катта лейтенант Валиев Пўлат ҳудудни назорат қилиб юрганида жанжал бўлаётган ҳолатга дуч келади ва майор Раҳмоновга ёрдамга боради. Жанжал бўлган жойда ҳеч қандай ресторан бўлмаган, ходимлар эса шу куни спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Дониёр Рискулович Эргашев, Ўткирбек Абдуваҳобович Кушнаев ва Санжар Абдурасулович Эргашевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш) ва 140-моддаси 3-қисми “а” банди (Ҳақорат қилиш: а)жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ Олмалиқ шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар