...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каталония референдумининг якуний натижалари эълон қилинди


19:05, 07.10.2017 Олам
 4 535

Расмийларнинг айтишича, сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи Испаниядан ажралиб чиқишга овоз берган.

Каталония мухтор вилояти 1 октябрь куни мустақиллик референдумини ўтказишган эди.
 
Каталониядаги референдумнинг якуний натижаларига кўра, унда иштирок этганларнинг 90 фоизи автоном ҳудуд Испаниядан мустақил бўлиши учун овоз берган.
 
Каталония ҳукумати мухторият мустақиллиги бўйича ўтказилган референдумнинг якуний натижаларини эълон қилди.
 
Расмийларнинг айтишича, сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи Испаниядан ажралиб чиқишни ёқлаб овоз берган.
 
Мадрид ноқонуний деб ҳисоблаган референдум натижаларини эътиборсиз қолдиради. Бироқ, бир қатор Европа сиёсатчилари, Испаниядаги вазият кескин инқирозга айланиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
 
Ҳаттоки, баъзи бир мутахассислар қуролли можаро келиб чиқишини ҳам истисно қилмаяпти.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Каталония Референдум натижалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!