Саудияда Арабистони қироли давлат амалдорларини ишдан бўшатишни бошлаб юборди.
Бугун, 20 октябрь куни Саудия Арабистони Бош прокурори саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг ўлими ҳақида расман маълум қилди.
Маълумотларга қараганда, Жамол Хошхожий Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига киргач, у ерда консуллик вакиллари билан жанжал юз берган. Мазкур жанжал кескин тус олган, оқибат эса Хошхожийнинг ўлими билан якунланган.
Саудия расмийлари фикрича, журналистнинг ўлими қасддан уюштирилмаган. Ҳодиса кутилмаганда рўй берган ва эҳтиётсизлик оқибатида ўлим билан якунланган.
Жамол Хошхожийнинг ўлими ошкор бўлиши ортидан эса Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд икки йирик амалдорларни лавозимидан озод этди.
Унга кўра, Саудия Арабистони Умумий разведка хизмати раҳбарининг ўринбосари генерал Аҳмад Асирий ҳамда подшоҳнинг маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтоний ишдан бўшатилган.