...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист можароси: АҚШ Саудия билан муносабатларни тўхтатадими?


10:44, 20.10.2018 Олам
 4 132

Дональд Трампнинг журналист ўлимига муносабати маълум бўлди.

АҚШ президенти Дональд Трамп журналист Жамол Хошхожийнинг Саудия консулхонасида ўлгани ҳақидаги баённомага муносабат билдирди.
 
“Мазкур хабар жуда ҳам катта қадам бўлди. Чунки бу иш кўплаб одамларни ўйлантираётган эди. Саудия Арабистони бизнинг доимий иттифоқчимиз бўлиб келган, аммо журналистнинг ўлими қабул қилиб бўлмас ҳолат бўлди”, деган Трамп.
 
Шу билан бирга, АҚШ президенти Саудияга қурол-яроғ етказиб беришга оид битимлардан воз кечишни мўлжалламаяпти. Бу АҚШ иқтисодиёти учун муҳимлиги ҳамда Саудия Яқин Шарқда мамлакатнинг асосий иттифоқчиларидан бири экани таъкидланган.


 
Бундан ташқари, Трамп Саудия Арабистони ҳукумати билан журналистнинг ўлимига оид янги маълумотларни муҳокама қилишни ваъда берди.
 
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони бош прокурори саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг ўлими ҳақида расман маълум қилган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Журналист можароси Жамол Хошхожий Саудияда Арабистони АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!