...
МЕНЮ
ONLINE TV

Карло Анчелотти: “ОАВ туфайли ҳар куни дуч келган клубда иш бошлайман”


15:49, 01.11.2017 Спорт
 1 987

“Ноўрин миш-мишлар ҳақиқатдан умуман йироқ”, дейди Анчелотти.

Германиянинг “Бавария” клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти ОАВнинг ҳар куни у ҳақда тарқатаётган хабарлари асоссиз эканини айтиб ўтди.
 
Таъкидлаш жоизки, Европа ОАВлари Анчелоттини деярли ҳар куни қайсидир клубда иш бошлаши ҳақидаги тахминий хабарларни тарқатишда тийилишмаяпти.
 
“Билмайман, нега матбуот вакиллари ҳар куни янги клубда иш бошлашим мумкинлиги ҳақида ёлғон хабарлар тарқатаверишади.
 
Гўёки кеча мен Англиянинг “Челси” клубида иш бошлаган эмишман. Бу эса дўстим Антонио Конте қулоғига етиб борган. Конте билан суҳбатлашганимда, у шундай деди.
 
Бундай ноўрин миш-мишлар умуман ҳақиқатдан йироқ, баъзида ОАВ мени “Эвертон” ёки Хитой терма жамоасида ишлаш учун “юборади”.
 
Ҳозир ўз тақдирим, яъни иш фаолиятим ҳақида аниқ бир нарса дея олмайман. Келинглар, бу ҳақда кейинги йилнинг июнь ойида гаплашиб оламиз. Ҳозир эса дам олишни истайман”, дейди Анчелотти.
 
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” раҳбарияти жамоа Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган “ПСЖ”га қарши сафар учрашувида йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг Карло Анчелоттини ишдан бўшатиб юборганди.
 
Италиялик мутахассис лавозимини тарк этганидан сўнг “Бавария”да унинг душманлари кўп бўлганлиги ва раҳбарият унинг ягона камчилиги сифатида “қаттиққўл инсон эмаслигини” кўрсатганини ҳам айтиб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Карло Анчелотти Бавария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!