Гувоҳларнинг айтишича, ишчи томда ишлаётган вақтида шамол сабаб қурилиш материалларига қўшилиб...
Қурилаётган маъмурий бино томида бўлган эркак пастга қулаб, олинган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Воқеа кечаси содир бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, ишчи томда ишлаётган вақтида шамол сабаб қурилиш материалларига қўшилиб ерга қулаб тушган. Кейин эса жон берган.
Воқеа жойига етиб келган полиция вафот этган эркакнинг шахсини аниқлади. У 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги қайд этилди.
Маълумотларга қараганда, у 9 метрлик баландликдан қулаб тушган. Айни вақтда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.