Сайфулло Соиповнинг қўшнилари унинг рафиқаси ва 2 нафар кичик ёшдаги болалари борлигини маълум қилишган.
Маълумотларга кўра, Сайфулло Соипов ўзи ҳайдаган кичик юк машинаси ичига ўзи ёзган хатни ташлаб қўйган. Хатда у ушбу қўпорувчилик ҳаракатни ИШИД номидан содир этиши ҳақида ёзган.
Полиция Соиповни яралаган ҳолда қўлга олганида унинг ёнида Флорида штатида олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси борлиги аниқланган. Унда гумондор Тампа шаҳрида яшаши қайд этилган.
Сайфулло Соиповнинг қўшнилари унинг рафиқаси ва 2 нафар кичик ёшдаги болалари борлигини маълум қилишган.
Суриштирув вақтида унинг дўсти Қобилжон Маткаров ҳам сўроқ қилингани ҳақида хабар берган эдик. Унинг айтишича, улар 5 йил аввал Флоридада яқин дўст бўлишган. Сайфулло Соипов эса ўша вақтда оиласи билан АҚШга келганидан бахтли эканлигини кўп таъкидлаган.
Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик мактубини йўллади ва унда Ўзбекистон мазкур теракт юзасидан ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам теракт юзасидан расмий баённома эълон қилди.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.