...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каракасдаги Чили элчихонасида судьялар жон сақламоқда


11:57, 04.08.2017 Олам
 2 389

Элчихонадан бошпана сўраб келган Луис Маркано, Миллий ассамблея томонидан Олий суд судяси этиб сайланган эди.

Николас Мадуро ҳукуматидан яширинган Венесуэла фуқаролари сони 6 тага етгани ҳақида хабар берилди. Улар Каракас шаҳридаги Чилининг дипломатик ваколатхонасида жон сақламоқда. Бу ҳақда Чили Ташки ишлар вазири Эральдо Муньос хабар берган.
 
Элчихонадан бошпана сўраб келган Луис Маркано, Миллий ассамблея томонидан Олий суд судьяси этиб сайланган эди.
 
Мамлакатдаги қарама қаршиликлар сабабли Венесуэла суди Парламент фаолиятини ноқонуний деб қарор чиқарган эди. Бироқ Парламент аъзолари Олий суднинг янги таркибини сайлаган.
 
Венесуэла президенти Мадуро янги сайланган барча судьяларни қамоққа олиш ҳақида кўрсатма берган. Шунингдек, ҳукумати янги сайланган судяларни таъқиб қилмоқда.
 
Мамлакатда парламент ва Олий суд ўртасида юзага келган можаро сабаб 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Венесуэла Николас Мадуро Парламент Чили Олий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!