1 август куни пойтахтда содир бўлган 5 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши яраланди.
Автоҳалокат Қоратош кўчасидаги 31-уй қаршисида юз берди. Автомобиль уриб кетган йўловчилар орасида 24 ёшли ҳомиладор аёл ҳам бор эди. ЙТҲ сабаб аёл ўнг қўли ва оёғидан жароҳат олди. У зудлик билан 7-туғруқхонага етказилди. Афсуски, унинг ҳомиласи нобуд бўлди.
Яна 2 йўловчи – 52 ёшли аёл кўкрак қафаси қисмидан жароҳат олди, яна бир 24 ёшли йўловчи енгил даражада яраланди. Улар Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига юборилди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар қилинишича, жорий йил 1 август куни пойтахтда 5 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Оқибатда 8 киши яраланган. Қурбонлар йўқ эканлиги айтилмоқда.