Масжидга ҳужум натижада қурбон бўлганларнинг сони яна биттага ортди.
Дастлабки маълумотларда, 20-30 ёшлардаги 3 шахс томонидан содир этилган отишма чоғида 5 киши вафот этгани, жароҳатланганлар сони эса номаълум экани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум чоғида вафот этганлар сони 6, жароҳат олганлар сони эса 18 кишини ташкил этган. 39 киши отишмадан омон чиққан. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Шаҳарнинг “катта масжиди” деб юритилувчи бинога тунги ибодат вақтида ҳужум қилинган. Тахминларга кўра, қўпорувчилик ҳаракатини мамлакатдаги маҳаллий университет талабалари Александр Биссоннетт ҳамда Муҳаммад Хадир амалга оширган. Уларнинг учинчи шериги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
“Биз айни вақтда қамоққа олинганларнинг исм-шарифларини, ҳужум вақтида уларнинг қандай қуролдан фойдаланганликларини тўлиқ ошкор эта олмаймиз. Чунки, тергов ҳамон давом этаяпти”, дейди федерал полиция вакили Мартин Плант.
Отишма вақтида масжидда бўлган гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчилар ниқобда бўлган ва одамларга қарата ўқ узаётиб, “Оллоҳу акбар” деб қичқиришган.
Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.