...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канададаги масжидда юз берган отишмада 5 киши қурбон бўлди


10:03, 30.01.2017 Олам
 2 038

3 номаълум шахс томонидан уюштирилган отишма чоғида яраланганлар сони ҳали номаълум

Кеча, 29 январь, Канаданинг Квебек шаҳридаги Ислом маданият марказида отишма содир бўлди. Натижада 5 киши вафот этди, яна бир кеча киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Reutersхабар қилди.
 
Маълум бўлишича, тунги ибодат вақтида 3 номаълум шахс марказ ичидаги масжидга кириб одамларга қарата ўқ уза бошлашган. Ҳужум вақтида масжид ичида таҳминан 40 киши бўлган.
 
Марказ раҳбари Муҳаммад Янгининг сўзларига кўра, отишма бинонинг биринчи қаватида бошланган. Жиноятчилар иккинчи қаватга ҳам кўтарилишга муваффақ бўлишган.
 
Отишма чоғида яраланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Ҳозирча, яраланганларнинг аниқ сони маълум эмас.
 
Полиция отишмага алоқадрликда гумон қилиб икки кишини ҳибсга олган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
 
Маълумот учун, мамлакатдаги Ислом маданият марказини шаҳарнинг “катта масжиди” деб аташади.
Умида Якубова

Теглар:Масжид Отишма Қурбонлар Канада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!