Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон ва Канад муносабатларининг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, жумладан томонларнинг ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги таклифлари муҳокама қилинди
Элчи Ўзбекистон-Канада парламентлараро муносабатларининг чуқурлаштириш истиқболларини қайд этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралардан олган таассуротларини сўзлаб берди.
Томонлар Ўзбекистон ва Канада ўртасида ўзаро манфаатли сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган муайян чораларни кўришга тайёрлигини тасдиқлашди.
Учрашувда халқаро кун тартибининг масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.