Футболда Месси ва Роналду гегемонияси бошланишидан олдин “Олтин тўп”га эга чиққан Кака футболдан кетди.
35 ёшли собиқ футболчининг сўнгги манзили АҚШнинг “Орландо Сити” жамоаси бўлди. Кака ижтимоий тармоқдаги саҳифасида энди нима билан шуғулланиши ҳақида пост ёзиб қолдирди.
“Ҳаётимни профессионал тарзда давом эттиришни ўйладим ва бунга бироз вақт керак бўлди. Яқинларим билан суҳбатлашдим ва бир қатор ўйинларни кузатиш учун Европага қайтдим.
Эндиликда ўзимни менежер ёки клубда спорт директори лавозимида синаб кўришни истайман.
Яхши футболчи бўлганлигим аниқ, аммо бу яхши раҳбар бўлишимни кафолатламайди. Шунинг учун яхшироқ тайёргарлик кўришни истайман.
Ўқийман, тажриба орттираман ва қайсидир клуб билан боғланаман. Бу эса мен ўйнаган жамоалардан бири бўлши мумкин”, — дейди Кака.
Кака Профессионал фаолиятини 2001 йил Бразилиянинг “Сан-Паулу” жамоасида бошлаган бўлиб, 2003-2009 йиллар давомида “Милан”, 2009-2013 йил “Реал”, яна 2013 – 2017 йил мавсумида “Милан” ҳамда АҚШнинг “Орландо Сити” жамоаларида фаолият юритган.
Маълумот учун, бразилиялик футболчи Италиянинг “Милан” клуби таркибида Италия чемпионати, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубогини қўлга киритган ва “Олтин тўп” совринига эга чиққан.