...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австрияда янги ҳукумат қасамёд қилди


16:07, 18.12.2017 Жамият
 1 758

Себастян Курц етакчилик қилган партия сайловларда ғолиб чиққан эди.

Австриянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Себастян Курц, канцлер лавозимига тайинланиб, императорнинг Хофбург саройида қасамёд қилди.
 
Курц 31 ёшида, Австриянинг тарихидаги энг ёш канцлер бўлди.
 
Ўтган жума куни Австрия халқ партияси етакчиси Курц ҳамда Австрия эркинлик партияси етакчиси Хайнц-Кристиан Штрах янги ҳукуматни шакллантириш борасидаги келишувларни якунлашди. Шанба куни улар, вазирлик лавозимига номзодларни жамоатчиликка тақдим қилишди.
Обил Сафаров

Теглар:Австрия Курц Хофбург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар