...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист аёл лифтда оламдан ўтди


18:52, 05.04.2018 Жамият
 17 663

Ҳамкасблари унинг кутилмаган ўлимидан чуқур қайғуда эканликларини таъкидлашди.

Кеча, 4 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида нохуш воқеа содир бўлди. Қозоғистон-Ақтўбе канали журналисти Айзат Абдисамат лифтда олган жароҳати туфайли вафот этди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, телебошловчи лифтга уч ёшли фарзанди билан чиқмоқчи бўлган. Лекин у лифт кабинасига кираётганда оёғи эшикка қисилиб қолган.


 
Шифокорларнинг айтишича, лифтнинг ҳаракатланиб кетиши натижасида аёлнинг эшикка тиқилиб қолган оёғи узилиб кетган.
 
Қутқарувчилар марҳуманинг уч ёшли фарзандини лифтдан чиқариб олишга муваффақ бўлган. Қизалоқ ҳозирда соғ-саломат эканлиги айтилмоқда.
 
Маълумот учун, 27 ёшли Айзат Абдисамат Қозоғистон-Ақтўбе телеканалида “Хайрли тонг” ва болалар кўрсатувларини олиб борарди. Ҳамкасблари унинг кутилмаган вафотидан чуқур қайғуда эканликларини таъкидлашди.
 
Ҳозирда ушбу ҳодиса бўйича дастлабки тергов ишлари бошланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Журналист бахтсизлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар