...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аввал Туркия, энди эса Россия! Самарқандга қизиқиш ортмоқда


18:48, 05.04.2018 Жамият
 5 395

Самарқанд москвалик йўловчиларга дунёнинг энг қадимий шаҳари сифатида қизиқарли бўлиши тайин.

Россиянинг S7 Airlines самолётлари 30 апрелдан бошлаб Москвадан Самарқандга қатнай бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизматига таяниб Zarafshon Online хабар берди.
 
Самолётлар Москванинг “Домодедово” аэропортидан Самарқандга душанба кунлари парвоз қилади.
 
Сешанба кунлари эса S7 Airlines ҳаво кемалари Россия пойтахтига қайтади.


 
“Саёҳатчилар Ўзбекистонни ноодатий экскурсия учун манзил сифатида тез-тез танлайдиган бўлган. Самарқанд москвалик йўловчиларга дунёнинг энг қадимий шаҳари сифатида қизиқарли бўлиши тайин”, деган S7 Group директори Игорь Веретенников.
 
Шунингдек, йўловчилар Самарқанд орқали трансфер парвозларини амалга ошира олади.
 
Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан бошлаб Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбул – Самарқанд – Истанбул йўналиши бўйича қатновларни йўлга қўйганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Россия Самарқанд авиақатнов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар