...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жонни Депп Дональд Трамп ролини ижро этди


00:54, 20.02.2016 Кино
 2 909

Дональд Трамп ҳақидаги қисқа метражли комедик фильм сир тутилган ҳолда суратга олинди

АҚШлик маҳоратли актёр Жонни Депп Twitter ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида Дональд Трамп ниқобини кийган ҳолда намоён бўлди. Режиссёр Жереми Коннер тасвирга олиш жараёнлари якунига етгач, АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп образини яратган Депп юзидаги ниқобини олиб ташлаётган дақиқалари муҳрланган видеороликни омма эътиборига ҳавола этди, дея хабар беради “Russian.rt.com” нашри. Табиийки, Twitter ижимоий тармоғи фойдаланувчилари бундай видеороликдан ҳайратланишган, баъзилари қўрқиб кетишган.

“Тонгги 06:30, “Келишув санъати” қисқа метражли комедик фильмини суратга олиш жараёнларининг охирги куни эди. Бу ҳолат тушларингизда ҳам сизни таъқиб қилсин”, – деб ёзади Коннер видеоролик остига.

Жонни Депп Funny or Die юмористик сайти учун ишланган “Келишув санъати” қисқа метражли комедик фильмида миллиардер, АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ролини ижро этган.

Ўта махфий тарзда суратга олинган ушбу қисқа метражли фильмининг съюжети сайт томонидан ўйлаб топилган. Унда режиссёр Рон Ховард Дональд Трамп ҳақидаги антиқа лентани топиб олиши ва уни оммага ошкор қилиши тасвирланади.

“Бу фильмни қисқа муддатда, жуда тез суратга олдик. Биз Дональд Трамп “саҳна”дан кетади, ҳеч бўлмаганда, АҚШ президентлигига номзодлар рўйхатини тарк этади, деб ўйлагандик. Аммо қандайдир сабабларга кўра ундай бўлмади”, – дейди “Funny or Die” сайти муҳаррири Оуэн Берк.
Умида Якубова

Теглар:Жонни Депп Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!