Nexia русумли автомобиль йўл четидаги бетон тўсиқа урилиб, ағдарилган.
Воқеа Шароф Рашидов туманида “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз” йўлининг 996-километрида содир бўлган. Самарқанд шаҳрида яшаган Ш.Р. Nexia русумли автомобиль бошқарувини йўқотган. Натижада машина бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган ва ёнғин чиққан.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Аммо ҳайдовчи Ш.Р. ҳамда унинг рафиқаси Э.С. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ЙТҲ жойида олинган сурат интернетда яшин тезлигида тарқалмоқда. Суратлар одамни таажжубга солади. Негаки, айнан шу ҳалокатда бутун бир машина ёниб кулга айланган, икки одам ҳалок бўлган, бироқ биргина автомобилда бўлган Қуръон Карим китоби ёнмай қолган.