...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев октябрда Ҳиндистонга боради


14:43, 16.08.2018 Жамият
 1 459

Расмий ташрифга тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга илк расмий ташрифини жорий йил октябрь ойида амалга оширади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Сухроб Ҳолмуродов ўн биринчи ўзбек-ҳинд ҳукуматлараро комиссияси мажлисида маълум қилган.
 
“Бугунги комиссия мажлисида, шунингдек, бизнес форумда жорий йил октябрь ойида давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий мақсаддаги учрашувида кун тартибига киритиладиган аниқ тадбир ва лойиҳалар бўйича келишувгаа эришамиз, деб ўйлайман”, деган Сухроб Ҳолмуродов.
 
Ҳиндистон савдо-саноат вазири Суреш Прабхунинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президентининг ташрифи Маҳатма Гандининг туғилган кунига тўри келади. Гандининг туғилган куни – 2 октябрь Ҳиндистонда давлат байрами сифатида нишонланади.
 
“Ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси мавжуд имкониятларга умуман мос эмас. Шу сабабдан давлатларимиз алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган янги йирик инвестицион лойиҳалар яратиш учун кучларимизни бирлаштиришни таклиф қиламиз”, деган Ҳолмуродов.
 
Бош вазир ўринбосари айнан савдонинг ривожланиши ва инвестиция узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўла олади, деб ҳисобламоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев ташриф Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар