...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда юзлаб гектар ерларни ўт босиб ётибди


13:38, 09.06.2017 Жамият
 4 361

Дўстлик туманидаги дала шийпонидаги кўргазмали семинарни вилоят ҳокими олиб борди.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги вилоят ҳокими олиб борган дала шийпонидаги кўргазмали семинарда 2018 йил учун уруғлик пахта етиштираётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутасадди идораларнинг масъул раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда сайтимизга ишончли манбаларимиз маълум қилди.
 
“Эътиборсизлик, ўзибўларчилик натижасида ер тайёрлаш ва экиш жараёнларида 36 та фермер хўжалигининг 1555 гектар майдонига фосфорли ўғитлар берилмади. Асосий агротехник тадбирлардан бўлган ғўза яганаси ҳам кечиктириляпти. Айни пайтда 167 нафар фермер 4443 гектар ердаги ғўзани яганадан чиқармаган. Бу уруғлик пахта етиштирилаётган майдонларнинг 59 фоизини ташкил этади. Энг аянчлиси, вилоятдаги 73 та фермер хўжалигида ғўзани азотли ўғитлар билан озиқлантириш пайсалга солинмоқда. 82 гектар майдон ҳамон бегона ўтдан тозаланмаган”, деди вилоят ҳокими Улуғбек Узаков семинарда
 
Семинарда шира, трипсга қарши суспензия сепиш ишлари ҳам кечиктирилаётгани таъкидланган. Шароф Рашидов туманида 89 гектар, Дўстлик туманида 68 гектар, Пахтакор туманида 61 гектар майдонда агротехник тадбир ўтказилмагани қайд этилган. Уруғлик пахта етиштирувчи 110 та фермер хўжаликларининг “Дала паспорти” ҳанузгача ўрнатилмаган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Жиззах вилояти Дўстлик тумани Улуғбек Узаков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

$
20:24 24.06.2017

ёввойи ут босиб ётгани рост чунки техника етишмаяпти трактор сотиб олай деса киммат манимча водийдан одамларни ПОЛИЗ экинларини етиштиришгп чакириш керек ман аминман шу йул билан далани ёввойи ут уланлардан тозалаб олиш мумкин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар