Автомашинадан 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Хабарда айтилишича, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Э.А. бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 1014-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Самарқанд вилоятида яшовчи Ҳ.М.нинг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада “ЗИЛ-130” бериб бетон тўсиққа урилган. Оқибатда юк автомобилида ёнғин чиққан. Ҳайдовчиси эса машина кабинасидан чиқа олмаган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилганда юк автомашинасининг салонидан осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган.
Айни вақтда унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.