...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиноят содир бўлган пайтда эркаклар ва аёллар мимикаси


18:20, 06.04.2017 Бу қизиқ
 3 787

Аёлларга нисбатан эркаклар бу каби ҳолатларга жиддийроқ муносабат билдиради. Аёлларда эса, ҳис-туйғу устунлик қилади.

Жиноят содир бўлган пайтда эркаклар ва аёллар ушбу жараён деталларини хотирасида турлича сақлаб қоладилар.
 
Масалан, кўчада хаёл суриб кетяпсиз. Жиноятчи сизни обдон кузатади. Ишининг муваффаққиятли чиқишига ишонч ҳосил қилгач, операцияни бошлайди. Дейлик, қўлингиздаги сумкангизни олиб қочди. Хўш, сиз бу ўринда қандай ҳолатга тушасиз? Жиноятчининг кўринишини қандай тасвирлаб бера оласиз?
 
Бу каби ҳолатга психологик билим ва кузатишлар натижаси ўлароқ фикр юритамиз.
 
Аёлларнинг 90 фоизи жиноятчининг юзида акс этган (хавотир, ғазаб, қўрқинч) ҳис-тийғуларини эслаб қоладилар.
 
Эркаклар аксинча, жиноятчининг ташқи кўриниши (бўй-басти, гавдаси, сочлари, кўзлари, кийими)ни эслаб қолишар экан.
 
Бундан кўриниб турибдики, аёлларга нисбатан эркаклар бу каби ҳолатларга жиддийроқ муносабат билдиради. Аёлларда эса, ҳис-туйғу устунлик қилади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Аёл Эркак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!