...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung Galaxy S8 синов пайтида болға ёрдамида мажақланди (видео)


16:44, 06.04.2017 Технология
 4 077

Samsung Galaxy S8 смартфонининг чидамлилик даражасини пичоқ ва болға ёрдамида синаб кўришди.

Янги технологик буюмлар ва автомобиллар устидан турли синовлар ўтказиш одат тусига кирган. Ана шундай бешафқат синовларга бу сафар янги Samsung Galaxy S8 смартфони учради.
 
Сувга чидамли бу смартфонни агар бассейнда уриб олсангиз, кўнглингиз хотиржам бўлсин, унга ҳеч нарса қилмайди. Бироқ агар у қўлингиздан атиги 1,5 метр баландликдан тушиб кетса ҳам, дисплейини алмаштиришингизга тўғри келади. Чунки қаттиқ юзага тушган телефон экрани дарз кетади. Адолат юзасидан айтиш керакки, қизил iPhone 7 ҳам ана шундай синовдан ўта олмаган эди.
 
Шунингдек, Samsung Galaxy S8+ смартфонининг чидамлилик даражасини пичоқ ва болға ёрдамида ҳам синаб кўришди. Дастлабки нисбатан кучсизроқ зарбаларга дош беролган телефон, охир-оқибат, кучли зарбаларни кўтаролмади ва синди. Таъкидлаш жоиз, у дастлаб болға билан етказилган шикастдан сўнг ҳам ишлашда давом этди.
Сумбула


 

Теглар:Samsung S8 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!