“А” гуруҳида Россия ҳам нимчорак финалга йўлланма олди. Миср ва Саудия Арабистон мусобақа билан хайрлашди.
Учрашувда Уругвай терма жамоаси тўлиқ устунликка эга бўлди. Ҳар икки жамоа ҳужумларга зўр берган бўлсада ўйинда атиги битта гол урилди. Луис Саурес 23-дақиқада ўзининг терма жамоадаги 100-ўйинида жамоасига ғалаба олиб келган голга муаллифлик қилди.
Энди сўнгги турда Россия ва Уругвай биринчи ўрин учун куч синашса, Миср ва Саудия Арабистони расмиятчилик учун ушбу мундиалдаги сўнгги ўйинини ўтказишади.
ЖЧ-2018. 1-тур.
“А” гуруҳи.
Уругвай – Саудия Арабистони 1:0 (1:0).
Гол: Суарес (23).
Уругвай: Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксальт, 59), Кавани, Суарес.
Саудия Арабистон: Ал Овайс, Ҳаусауи, Ал Шаҳрони, Ал Брейк, Ал Булайҳи, Ал Жассим (Ал Могауи, 44), Отайф, Ал Фараж, Ал Досари, Баҳебри (Канно, 75), Ал Муваллад (Ал Саҳлавий, 78).