...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хайр кўпхотинлилик! Туркманистонда Оила кодексига ўзгартиришлар киритилди


09:11, 21.06.2018 Олам
 5 415

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

2018 йил 19 июнда “Нейтральный Туркменистан” газетасида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан имзоланган Туркманистон Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинди.
 
Қонунга мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан Туркманистонда кўпхотинлик тақиқланади.
 
Киритилган ўзгартиришларга кўра, икки ва ундан ортиқ аёл билан умумий хўжалик юритиш шартлари асосида бирга яшаш ҳам тақиқланади.
 
Кўпхотинлик учун мамлакат Жиноят кодексида жазо белгиланган бўлиб, бир нечта хотинли эркак икки йилгача жамоатчилик ишлари ёки катта миқдорда жаримага тортилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркманистон кўпхотинлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!