Ўзбекистон термаси очколар бўйича Жанубий Кореядан ўтиб кетиш учун берилган қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Қийин кечган ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди. Лекин Ўзбекистон термаси очколар бўйича Жанубий Кореядан ўтиб кетиш учун берилган қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида сурияликлар пенальтидан ғалабани илиб кетишди.
Бош мураббий Самвел Бабаян танлаган таркиб ё тактика қанчалик иш бергани ҳақида бирор нима дейиш қийин, лекин ўзбек мухлислари бу сафарги мундиалдан ҳам қуруқ қолишса, уни кечирмасликлари мумкин. Футбол мутасаддиларимиз қандай йўл тутиши ҳам ҳозирча номаълум.
ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси
Сурия - Ўзбекистон - 1:0
Гол: Умар Ҳарбин, пенальти (1:0)
Сурия: Иброҳим Алма, Аҳмад ас-Солиҳ, Муйид ал-Ажан, Умро ал-Мидани, Амро Женят, Умар Ҳарбин, Маҳмуд ал-Мавоз, Фаҳад Юсуф, Тамир Ҳаж Муҳаммад, Мардик Мардикиан, Ҳолид Мубаяд.
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.