Ҳафта давомида 32 аёлнинг номақбул хатти-ҳаракатлари нуқта қўйилди.
16-23 март кунлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 11 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 32 нафар ва жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 528 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.