...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018: Ўзбекистон ғалаба қозонди, лекин ўз ўрнида қолди


19:47, 28.03.2017 Спорт
 4 015

Бу ўйин ўзбекистонликлар учун жуда катта аҳамиятга эга эди.

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон ҳамда Қатар миллий терма жамоалари майдонга тушишди. Бу ўйин ўзбекистонликлар учун жуда катта аҳамиятга эга эди, шу мақсадда бош мураббий Самвед Бабаян ўйинолди матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтганидек, фақат ғалаба учун майдонга тушишлари керак эди.
 
Ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозаларга гол киритилмади. Стадионга йиғилган мухлислар яна Сурияга қарши ўйинни эслагандек бўлишди. Аммо иккинчи таймда Одил Аҳмедов жарима зарбасидан рақиб дарвозасини нишонга олди — ҳисоб 1:0.
 
Шу билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа жадвалида 12 очко билан ўз ўрнида қолди. Биринчи ўринда 17 очко билан Эрон бормоқда ва у Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилиб бўлди. Жанубий Корея термаси эса биз ютолмаган Сурияни кичик ҳисобда енгиб, иккинчи ўрнини сақлаб қолди.
 
ЖЧ-2018 саралаш, Осиё қитъаси
 
Ўзбекистон - Қатар - 1:0
Гол: Одил Аҳмедов, 66 (1:0).
 
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Александр Мерзляков, Одил Аҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов, Игор Сергеев.
 
Қатар: Муҳаммад Мусо, Касола, Табата, Ёсир, Хасан ал-Ҳайдос, Иброҳим Мажид, Педро, Акром, Лиус, Саад ал-Шииб, Себастьян Сория.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Қатар Футбол ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!