...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Эрон автогол эвазига мундиални ғалаба билан бошлади


23:17, 15.06.2018 Спорт
 2 429

Жаҳон чемпионати 2-кун.

“В” гуруҳидан ўрин олган Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
 
Ўртача тепмда кечган учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Жамоалар деярли тенгма-тенг ўйин кўрсатди ва галма-галдан ҳужумлар кўрсатиб яхшигина вазиятлар яратишди, аммо биринчи бўлимда гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади.
 
Иккинчи бўлимда Эрон футболчилари асосан қаршиҳужумларга эътибор қаратган ҳолда ўйин кўрсатди. Марокашликлар ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб тургандек эди, бироқ якунда бундай бўлмади. “Айёр” Кейрушнинг тактикаси қўшимча дақиқаларда ўз фойдасини берди. Аниқроғи, жаримадан етказиб берилган тўпни қайтариб юборишга интилган Азиз Бухаддуз ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
 
Шундай қилиб, қитъадошларимиз мундиални ғалаба билан бошлашди.
 
ЖЧ-2018. «В» гуруҳи.
Марокаш – Эрон 0:1 (0:0).
“Крестовский” стадиони.
 
Гол: 90+5, Бухаддуз (автогол).
 
Марокаш: Моҳаммеди, Ал Аҳмади, Бенатия, Ҳакими, Бельханда, Зиеш, Харит (да Кошта, 82), Буссуфа, Амрабат (Амрабат, 76), Саисс, Ал Кааби (Буҳаддуз, 77).
 
Эрон: Бейранванд, Пуралиганжи, Чешми, Резаян, Шожаи (Тареми, 68), Хажсафи, Амири, Иброҳими (Хоссейни, 80), Жаҳонбахш (Годдос, 85), Азмун, Ансарифард.
 
Огоҳлантиришлар: Шожаи (10), Ал Аҳмади (34), Жаҳонбаҳш (47).



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эрон Марокаш ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!