...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқ қачон давлатдан рози бўлишини тушунтириб берди


20:25, 12.06.2018 Жамият
 9 007

Ҳоким ҳеч кимни мажбурлаб ишлатмагани ва бундан буёғига ҳам мажбурлаб ишлатмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши томонидан  давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган форум ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу форумда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимини вақтинча бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлардан шаҳарни ривожлантириш учун ўз таклиф ва фикрларини билдиришларини сўради. Эътиборлиси, ҳоким бугунги форумда очиқчасига фикрларини баён этди.
 
“Ҳеч кимни мажбурлаб ишлатмаганман ва бундан буёғига ҳам мажбурлаб ишлатмайман. Тан олиш керак, Тошкентда қилинадиган ишлар кўп. Мақсад Президент ва халқни рози қилиш... Халқ қачон биздан рози бўлади? Албатта, улар билан жонли мулоқот олиб бориб, муаммоларини хал эта олсак, ишонаман, улар биздан албатта, рози бўлади. Президент қанчалик халоватини йўқотаётганини, давлатга хизмат қила бошлаганимдан кейин билдим.
 
Қандай ишлар қилаётганимизни халқ кўриши керак, ким нима қилаётганини интернетга жойлаб борса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳокимият тадбиркорларга ёрдам беради. Тадбиркор оиласининг ғурури учун ишлаши керак. Бой ким? Бой бу бойлигини ўзидан орттириб бировга ҳадя қила олса шундагина бой ҳисобланади. Шу сабабдан тадбиркорларга ҳамкорликда ишлашни таклиф этаман. Шаҳар бренди ва герби пайдо бўлади. Яқин йилларда Тошкент Ўрта Осиёда энг гўзал шаҳарга айланади. Аммо, давлат ёки ҳокимият фақат тадбиркорларнинг қўл чўзишига қараб қолмайди. Тошкентда яна 15 та қўмита ташкил этилади”, дейди Ортиқхўжаев.


 
Шунингдек, шаҳар ҳокимияти ҳузурида янги ташкил этилган “Жамоатчилик кенгаши”нинг раиси Ҳикмат Абдураҳмонов ўзи бошлиқ бўлган ташкилотнинг мақсадларини изоҳлади.
 
“Мақсадимиз одамларда ҳокимликка нисбатан ишончни қайтариш ва халқ ҳокимият ўртасидаги мулоқотни янгича кўринишда ўрнатиш ҳисобланади. Бундан ташқари, жамоатчилик назоратини ўрнатиб, Тошкентни ривожлантириш бўйича режаларни биргаликда тайёрлаб, шаҳар брендини ишлаб чиқиш”, дейди Ҳикмат Абдураҳмонов.
 
Маълумот учун, 18 июнь куни 19:00да Тошкент Ботаника боғида “Top-500” конференцияси ташкил этилади. Тадбирда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади.
 
“Пойтахтимизда  Тошкент шаҳри ҳокимлиги, инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамда очиқ  муносабат ўрнатилиши шаҳримиз тараққиётни янги босқичга олиб чиқади. “Top-500” форуми эса бу борадаги илк қадам қўйилганлигининг амалий исботи сифатида ташкил этилмоқда. Ушбу нуфузли анжуман самараси натижасида пойтахтимизда тадбиркорларнинг “Тop-500” ҳамжамияти ташкил этилади.  Бу билан эса яқин келажакда Тошкент шаҳри Марказий Осиё шаҳарлари орасида  ҳар томонлама етакчи ўринга чиқиши таъминланади”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот котиби Хусниддин Эргашев.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳикмат Абдураҳмонов Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар